Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"
2022-08-17 20:07:16 224
Туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни тарғиботига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Қонун тарғиботи
Маълумки, сўнгги йилларда республикамизда давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу йилнинг 22 мартида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 28 майда Сенат томонидан маъқулланган ҳамда 2022 йил 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун 3 ой ўтгач, кучга киради. Қонуннинг мазмун-моҳияти айни кунларда кенг тарғибот қилинмоқда. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона филиали етакчи инспектори М.Сидиқов томонидан ташкил этилган тарғибот тадбирига тумандаги ташкилот, муассаса раҳбарлари, уларнинг ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассислари таклиф этилди. Мазкур қонун билан давлат идоралари ходимлари фаолиятининг очиқлилиги ва уларни ижтимоий таъминлашнинг замонавий тизимини яратишнинг ҳуқуқий асоси яратилди. Давлат фуқаролик хизмати, номзодларни очиқ мустақил танлов орқали саралаб олиш жараёнини ҳуқуқий тартибга солади. Шунингдек, хизматни тартибга солишда ваколатли давлат органларининг шу соҳадаги ваколатлари кўрсатилган.Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг ҳуқуқий асослари яратил-моқда. Давлат хизматларининг фаолияти KPI кўрсатгичи орқали баҳоланмоқда. Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди. Халққа хизмат қилиш асосий принциплардан бири этиб белгиланмоқда. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари О. Алиматов, давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутахассислари иштирок этди.