Размер шрифта цвет картина

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Подписка на новости


На сайте сейчас 31 пользователей Статистика телефон доверия
НАСЛЕДИЕ
КУЛЬТУРНОЕ НАСЛЕДИЕ
Ферганский областной хокимият

Коррупция — тараққиёт кушандаси унга қарши курашиш барчанинг иши

×

 2022-09-20 12:41:02    425

Скачать PDF
Печать


Дунёдаги барча мамлакатлар тараққиётига салбий таъсир этаётган иллатлардан бири — коррупциядир. Коррупция — мансабдор шахсларнинг, давлат хизматчиларининг ўз хизмат вазифаларини суиистеъмол қилишлари, мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб, жиноят олами вакилларига воситачилик қилишларидир. Коррупция ва порахўрлик давлатни ич-ичидан емирадиган куч эканлиги барчага маълум.

Коррупция кеча ёки бугун пайдо бўлган иллат эмас. Унинг тарихи узоқ йилларга бориб тақалади. Бугунги кунда жиноятнинг бу тури содир бўлмайдиган бирон мамлакатни топиш қийин. Эътиборлиси давлатимизда жиноятнинг бу тури учун жазо муқаррарлиги таъминланмоқда. Коррупция ва порахўрликни ҳеч иккиланмай “тараққиёт кушандаси” деб аташ мумкин.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилиб келмоқда. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони қабул қилинган бўлиб Фармонга асосан коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш “Давлат дастури” тузилган шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича “Республика идоралараро комиссияси”нинг янгиланган таркиби тасдиқланган.

Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталар ташкил этилди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бош прокуратурага 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб татбиқ этишлик учун ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифаси ҳамда  умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларида коррупцияга қарши мавзулар янада кучайтирилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Фармоннинг 7-бандида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда, шу жумладан техник инфратузилмани ва зарур дастурий таъминотни яратишга оид зарурий чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши кўрсатилган.

Фармоннинг 10-бандида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича “Махсус комиссия” белгиланган таркибда тузилиши кўрсатилган ҳамда асосий вазифалари белгилаб берилган бўлиб қуйидагилардан иборат:

коррупцияга қарши курашишга йўналтирилган жамоатчилик назоратининг амалий чораларини ва қўлланилаётган ҳуқуқий механизмларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш;

коррупцияга ва бошқа жиноятларга қарши тизимли курашиш соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, шу жумладан ички идоравий назоратни амалга оширадиган бўлинмалар фаолиятини танқидий ўрганиш;

коррупцияга қарши курашиш ва мазкур соҳада идоралараро ҳамкорлик қилиш, шунингдек, коррупция кўринишларини содир этиш сабаб ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилаётган механизмларни тубдан қайта кўриб чиқиш;

коррупцияга қарши курашиш ва жамоат назорати соҳасида умум эътироф этилган халқаро стандартлар ва чет эл ижобий тажрибасини ўрганиш;

Бундан ташқари “Махсус комиссия”га ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини, шу жумладан умум эътироф этилган халқаро стандартлар ва чет эл ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда ушбу фаолиятни ташкил этиш ва мазкур йўналишдаги функцияларини оптималлаштиришда ягона ёндашувларни жорий этиш орқали тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасида жамоатчилик назорати механизмларини самарали қўллашга йўналтирилган, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Бундан келиб чиқадики Юртимизда коррупцияга қарши курашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борада бир қанча қонунлар қабул қилинди. Энг асосийси, жиноятнинг бу турини содир қилган ҳар бир фуқарога жазо муқаррарлиги таъминланаяпти. Қи­линган саъй-ҳаракатлар ва аҳоли ўртасида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида бу жиноятнинг камайишига эришилмоқда.



Бешариқ туман адлия бўлими