Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишнинг оқибатлари хусусида.
2022-09-26 19:36:48 199
БМТ Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрда қабул қилган резолюциясига биноан ҳар йили 26 июнда Халқаро гиёҳвандлик ва бангифурушликка қарши кураш куни нишонланади. Таҳлилчиларнинг фикрича, гиёҳванд моддаларнинг кенг тарқалиши бир қатор ижтимоий муаммоларга сабаб бўлади. Жумладан, демографик фожеаларни келтириб чиқаради, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда жиноятчилик кўзга ташланади. БМТ Бош Ассамблеясининг тан олишича, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, жаҳонда гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси муаммолигича қолмоқда. Бу муаммо ҳамон жиддий таҳдид сифатида кўрилади.
Статистик маълумотларга кўра дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Унинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этмокда. Бунинг оқибатида ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмади. Шу билан бирга, жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади. Шу боисдан, гиёҳвандликка қарши қурашни кучайтириш мақсадида, БМТ томонидан “Наркотик моддалар тўғрисида”ги, “Психотроп моддалар” ҳамда “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши қураш тўғрисида”ги конвенциялар қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича халқаро ҳамжамият олдидаги ўз мажбуриятларини тўлақонли бажаришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўз ортидан бошқа қора иллатларни ҳам етаклаб юрадиган гиёҳвандлик балосига қарши курашишда юртимизда мустаҳкам ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилган.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз 1995 йил февраль ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1961 йилдаги “Наркотик моддалар тўғрисида”ги Ягона Конвенцияси, 1971 йилдаги “Психотроп моддалар тўғрисида”ги ҳамда 1988 йилдаги “Гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияларига аъзо бўлган.
Бундан ташқари, 1999 йилда Ўзбекистон Республикасининг —Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, мазкур қонунга мувофиқ гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга зид равишда муомалада бўлишнинг ҳар қандай кўринишларига қарши жиноий жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистонда бугунги кунда ёшлар ўртасида анъанавий гиёҳвандлик моддаларидан воз кечиб, айниқса, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Ҳозирги ёшларда трамадол ва янги пайдо бўлган тропикамид дорилари истеъмоли ҳам кучаймоқда. Улар таъсирида эса ёшлар томонидан оғир турдаги жиноятлар содир этилмоқда.
Афсуски, ҳозирги кунда ёшлар орасида таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган (“Трамадол”, “Налбуфин”, ва ҳ.к.) психафаол (“Лирика”, —Регапен”, “Галара” ва ҳ.к.) дори воситаларини истеъмол қилиш ҳолатларининг учраб туриши ҳамда ёшларимизнинг руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб етишишлари, замонавий билим ва касбга эга бўлишлари учун барча шарт- шароитлар яратилиб берилган бўлишига қарамай наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир қилишлари ва гиёҳвандлик йўлига кириб кетаётганлиги ачинарли ҳолдир.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг XIX боби “Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар” (270-276-моддалари) бўлиб, мазкур жиноятларни содир этганлик учун қонунда ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.
Фурқат Собиров
Жиноят ишлари бўйича
Балиқчи туман судининг раиси