Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фарзанди олиб берилди !
2022-10-07 20:50:21 233
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 16.05.2022 йилги вояга етмаган 11.06.2018 йилда туғилган Эркинов Амирбек Азизбек ўғлини жавобгар Шералиев Азизбекдан даъвогар Шералиева Вилоятхон тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Мазкур июро ҳужжати бюронинг Бешариқ туман бўлими томонидан дарҳол ижрога қабул қилинган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, вояга етмаган 11.06.2018 йилда туғилган Эркинов Амирбек Азизбек ўғли ундирувчи Шералиева Вилоятхон тарбиясига олиб берилди ва ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.
Бўлим бошлиғи
адлия маслаҳатчиси С.С.Қўшмоқов