Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
“Нуронийлар эъзозда”
2022-11-10 17:36:11 240
Юртимизда ёши улуғларимизни асраб-авайлашга, эъзозлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги қувонарлидир. Кексаларга ғамхўрлик кўрсатишдек ўзбекона қадриятларимиз халқимизни жипслаштиради, одамлар орасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлайди. Ноябр ойининг “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилиниши ҳам уларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир. Ойлик доирасида нуронийларимиз учун туман марказидаги “Малика” тантаналар саройида тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Р.Жўраев, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи С.Муродов, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича ўринбосари З.Раҳмоновлар иштирок этди. Тадбир давомида масъул раҳбарлар сўзга чиқиб, Президентимизнинг нуронийларга кўрсатаётган эътиборлари тўғрисида сўз олиб боришди. Ушбу тадбирда тумандаги энг нурли инсонлар, дуогўйлари, зиёлилари, ҳар ишда ўз мактабларини ярата олган инсонлар, фидоий-нуронийларнинг дийдорлашиш они бўлганлиги таъкидланди. Ўзларининг узоқ йиллик меҳнат ва ҳаёт тажрибаси билан маҳалла ҳаётида фаоллик кўрсатиб келаётган нуронийларга эсдалик совғалари топширилди.