Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Дехқонтўда маҳалласининг ободликка юз тутаётган манзиллари.
2022-11-27 10:07:47 225
Бешариқ туманидаги “Дехқонтўда” маҳалла фуқаролар йиғинида “Опен бюджет” дастури асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда.
3880 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган маҳалланинг ҳудуд, кўча ва масканлари бўйлаб кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Айни кунларда маҳалланинг “Дехқонобод” кўчаси бўйлаб 3 километр масофада асфальтлаш ишлари бажарилмоқда.
Дастур доирасида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган амалий тадбирлар маҳаллада жадаллик билан давом эттирилмоқда.