Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Хотин-қизлар ҳамма вақт халқ эътирофида!
2023-04-11 15:22:53 257
Бешариқ туманида бўлиб турган Ишчи гуруҳ аъзолари ҳоким ўринбосари Гулчеҳра Юлдашева бошчилигида тумандаги “Lyuks Yan Teks” корхонасида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг меҳнат фаолияти ва яратилган шароитлар билан танишди.
Учрашувда Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси халқ дардига қулоқ солувчи давлат пойдевори эканлиги, унга киритиладиган ўзгартиришлар, хусусан оила ва аёлларга берилаётган ҳуқуқлар тўғрисида ҳаётий мисоллар асосида тушунтиришлар берилди
Шунингдек оила қадриятлари, аёл ҳуқуқлари, инсон қадри, ислоҳотларда аёллар ҳиссаси, муҳим сиёсий жараёнларда аёл кузатувчи эмас, фаол иштирокчига айланиши каби мавзуларда сўз юритилди.