Размер шрифта цвет картина

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Подписка на новости


На сайте сейчас 7 пользователей Статистика телефон доверия
НАСЛЕДИЕ
КУЛЬТУРНОЕ НАСЛЕДИЕ
Ферганский областной хокимият

Қарорлар амалда бажарилмоқда

×

 2023-04-11 15:43:44    240

Скачать PDF
Печать


Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларидан фойдаланиш, ушбу бебаҳо неъматни тежаб ишлатиш, тоза ичимлик сувини исрофгарчилигига йўл қўймаслик бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир.
Туман ҳудудларини обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилмалар билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, маданият, ҳамда соғлиқни сақлаш, спорт ва бошқа инфратузилма объектларни яхшилаш, бўйича Президентимизнинг ПҚ-408-сонли қарори бўйича Бешариқ туман ҳокимлиги томонидан маҳаллаларда кенг кўламли ишлар йўлга қўйилган. 
 Шу жумладан қуйи Зарқайнар МФЙда 4 км масофадан тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда . Туман ҳокимлиги томонидан 1 миллиард 70 миллион сўм ажратилган бўлиб Тутзор, Ҳумо,Шафтолизор кўчалари тўлиқ ичимлик суви  билан таъминланмоқда. 
Қурилиш ишлари ҳокимликнинг маъсул ҳодимлари томонидан узлуксиз кўзатиб борилмоқда.