Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА
2023-04-18 15:32:13 248
⚡️Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими томонидан 2023 йилни 1-чорагида вояга етмаганларнинг таъминоти учун алимент ундириш билан боғлиқ мавжуд 3.494 та ижро ҳужжатлари бўйича 3 млрд. 92 млн. сўм ундирилиб, уларнинг моддий таъминоти учун ўтказиб берилди⚡️⚡️Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар натижасида 287 нафар оилаларни яраштиришга эришилган⚡️⚡️Шу билан бирга, алимент тўловчи қарздорларнинг 139 нафари бюро аралашуви билан ишга жойлаштирилиб, иш жойларига талабномалар юборилган⚡️⚡️3.112 нафар қарздор фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган⚡️⚡️1-чорак давомида алимент тўлашдан бўйин товлаган 62 нафар қарздор ҳуқуқбузарликларга нисбатан МЖтКнинг 47.4-моддаси билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, судларга юборилди ва судлар томонидан тегишли жазолар тайинланди⚡️⚡️Алимент қарзини тўлашдан ашадий бўйин товлаган ва маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг ҳам ўзига тегишли хулоса чиқармаган 5 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган⚡️ ⚡️Бюро томонидан ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда⚡️
МИБ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ.