Размер шрифта цвет картина

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Подписка на новости


На сайте сейчас 17 пользователей Статистика телефон доверия
НАСЛЕДИЕ
КУЛЬТУРНОЕ НАСЛЕДИЕ
Ферганский областной хокимият

Халқ депутатлари Бешариқ тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2023-05-17 10:48:05    274

Скачать PDF
Печать


✅Халқ депутатлари Бешариқ тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
????Бугун Бешриқ тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг Саксон бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
????Сессияда тумандан сайланган туман Кенгаши депутатлари, туман сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
????Сессия ишида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4102 сонли қарори ижроси, “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада  такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” давлат Дастури асосида 2023 йилнинг биринчи чорагида туманда олиб борилган ишлар тахлили ва келгусидаги вазифалар ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
????Кун тартибидаги масалалар юзасидан берилган саволларга масъуллар томонидан тегишли жавоблар берилди.
????Шунингдек мазкур йўналишларда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилиб тегишли вазифалар белгилаб берилди.
????Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор лойиҳалари тайёрланиб, депутатлар томонидан мақулланди ва тасдиқланди