Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 14.06.2023 ЙИЛ КУНГИ ПҚ-192-СОНЛИ ҚАРОРИ АСОСИДА ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН ИМТИЁЗЛАР
2023-07-07 23:23:47 344
????Тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли билан ўтказилган очиқ мулоқотларда билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик, шунингдек, қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида:
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг қуйидагиларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:2023-йил 1-июн ҳолатига жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (нотурар кўчмас мулк объектлари бундан мустасно) бўйича муддатида тўланмаган қарзига ҳисобланган пеня суммалари;2023-йил 1-июн ҳолатига охирги 6 ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан вужудга келган қарзи, ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси;2023-йил 1-июн ҳолатига хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммаси.Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023-йил 1-июндан бошлаб янгидан ҳисобланади.
2.Фермер хўжаликларига 2023-йил 1-июн ҳолатига шаклланган сув солиғидан қарзини ўн икки ой мобайнида тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилсин.
3 Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш (сотиб олиш (қуриш), ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш) ҳамда ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни солиқ органларининг “Е-актив” ахборот тизимида ихтиёрий акс эттириш тартибининг амал қилиш муддати 2024-йил 1-апрелга қадар узайтирилсин.
4.2023-йил 1-июлдан 2024-йил 1-июлга қадар иссиқхонага ихтисослашган ер майдони 25 сотихдан кўп бўлган тадбиркорлик субйектлари томонидан ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинганда республика буджетидан тадбиркорларга қайтариб бериш тартиби жорий этилсин.
Бешариқ туман Давлат Солиқ Инспекция бўлими бошлиғи А.Туронов