Размер шрифта цвет картина

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 22 пользователей Статистика телефон доверия
НАСЛЕДИЕ
КУЛЬТУРНОЕ НАСЛЕДИЕ
Ферганский областной хокимият

Менинг нафсим балодир...

×

 2019-02-27 14:17:49    415

Скачать PDF
Печать


Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ички хавфсизликни таъминлаш шўъбаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар ва фуқаро Х.Р.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тадбирда, Қўқон шаҳар электр таъминоти корхонаси электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи ва истеъмолчилар билан ишловчи собиқ электромонтёри И.Б. “Ўзбекэнерго” АЖ ҳисобидан Қўқон шаҳридаги электр энергияси истеъмолчиларини 2019 йил 01 апрелига қадар электр энергияси истеъмолини автоматлаштирилган назорат тизими “АСКУЭ”га ўтишини билгани ҳолда, фуқаро Х.Р.нинг ишончига кириб, уни алдаб яшаш хонадони Қўқон шаҳар, Бобобек кўчаси, 73-уйдаги электр ҳисоблагични янгисига алмаштириш эвазига 1,5 млн. сўм ҳисобидан олган 100 АҚШ доллари ва 630 минг сўм миқдоридаги пулларни 24.12.2018 йилда холислар иштирокида қайтарган ва бу ҳақида тегишли тартибда баённома расмийлаштирилиб, пуллар далилий ашё тариқасида олинган.

Шу билан бирга, 2019 йил 08 январь куни фуқаро И.Б. Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасига бошлиғи номига “Айбига иқрорлик аризаси”  билан мурожаат этиб, унда 2018 йил 12 декабрь куни Қўқон шаҳар, Бобобек кўчаси, 73-уйдаги электр ҳисоблагични давлат томонидан бепул тарқатилган янги электр ҳисоблагичга алмаштириб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан фуқаро Х.Р.дан олган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини, бу ишга МИБ Қўқон шаҳар бўлими давлат инспектори Б.Турғуновнинг алоқаси йўқлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон ва айбига тўлиқ иқрорлигини, қонун доирасида енгиллик беришни сўраган.

Қайд қилинганларга кўра, фуқаро И.Б.нинг ҳаракатларида фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини мулкини қўлга киритиш ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, 10.01.2019 йилда ҳолат юзасидан бошқарманинг суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, айбдор шахсга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланди.

 

 

Мажбурий ижро бюроси

Фарғона вилоят бошқармаси

катта суриштирувчиси

адлия маслаҳатчиси                                                               З.С.Мамажонов                                     

 

 

 

 

 


Если у вас есть обратная связь на сайте модераторов о сайте,
заполнить в таблицах