Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ҚЎШМА Фармойиш ижроси таъминланмоқда!
2020-02-12 13:47:09 353
Жорий йилнинг январь ойида туманда ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар билан хамкорликда Қўшма Фармойиш қабул қилиниб, фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида туман хокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, туман ахолини иш билан таъминлаш ва мехнат бандлиги бўлими билан хамкорликда мехнат ярамаркаси ташкил этилди ва иш 11 нафар алимент тўловчи қарздорлар ишга жойлаштирилиши таъминланиб, ишчи гурухи томонидан олиб борилган тушунтиришлар натижасида 4 нафар оилалар яраштирилиб, ижро ҳужжатларини ижроси тамомланишига эришилди.
Шунингдек, ўтказилган йиғилишда қарздорларга ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига, яраштирув комиссияси аъзоларига Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 06.10.2018 йилги 808-сонли қарори асосида тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари тушунтирилди.
Бундан ташқари, Бешариқ тумани маъмурий судининг раиси Ж.Касимов раислигида 11.02.2020 йилда ўтказилган сайёр суд мажлисида С.Мардонов
5.4 млн. сўмни, У.Норматов 6.1 млн. сўмни, Б.Рўзиматов 19 млн. сўмни, Л.Содиқов 7.1 млн. сўм алимент пулларини қасддан тўламаганлиги сабабли суднинг қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилди.
Шунингдек, суд жараёнида, А.Тўхтабоев 4.1 млн. сўм, Х.Асроқулов
8.0 млн. сўм, Б.Эрматов 13.1 млн. сўм алимент пулларини тўлаганлиги сабабли иш юритиш тугатилди.
МИБ Бешариқ тумани бўлими
бошлиқ ўринбосари Й.Абдуназаров