Шрифт ўлчами Ранг Расм

Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда очиқ танловлар асосида давлат харидларини амалга ошириш

Танланган хизматга қўшиш

Хизмат ҳақида:

Замонавий ахборот технологияларини қўллаган холда очиқ танловлар асосида давлат харидларини амалга ошириш тўғрисида ахборотлар

Хизматнинг соҳага тегишлилиги:

Алоқа ва ахборот технологиялари

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:

Хусусий тадбиркор

Ташкилот:

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Боғланиш:

Фарғона вилояти ҳокимлиги (0-373) 244-07-40


2010 йилда давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва 2011 йилга устувор йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъйектларига кредит олиш, хом-ашё ресурсларига, шунингдек давлат харидлари тизимига кенг йўл очиб беришли зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

 "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" давлат дастурида қўйилган вазифаларни бажариш учун қонунчилик асосларини яратиш мақсадида жорий йилнинг 7 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1475-сонли "Давлат харидлари тизимини муқобиллаштириш ва уларга кичик бизнес субъйектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ 2011 йилнинг 1 апрелидан давлат харидларини амалга оширувчи анча такомиллашган, кичик бизнес субъйектларига улушлар (квоталар) ажратишни кўзда тутувчи янги тизим амалга киритилди.

Товар хом ашё биржаси вилоят филиали давлат бюджети ва бошқа марказлаштирилган манбалар ҳисобидан давлат харидларини амалга ошириш бўйича тегишли лицензиялар ега юқори малакали брокерлар бюджет ташкилотлар ва товар ва хизматлар кўрсатувчиларга хизмат қилиб келмоқда.

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИНИ ТАСҲКИЛ ЕТИСҲГА ДОИР НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИСҲ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 137-модда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб етишни кенгайтириш то`г`рисида» 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда давлат харидларини ташкил етишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:
Давлат харидлари бо`йича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи то`г`рисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
О`збекистон республика товар-хом ашё биржасида бошланг`ич нархни пасайтириш юзасидан електрон аукцион савдоларини ташкил етиш ва о`тказиш тартиби то`г`рисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. О`збекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига о`згартириш ва қо`шимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.МИРЗИЙОЕВ
Тошкент ш., 
2011 йил 1 апрел,
100-сон

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги 166-сонли “Давлат ва корпоратив харидлар жараёнини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 апрелдаги ПҚ-1948-сонли «Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида» Қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли “Давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори 


Юклаб олиш учун манба



Ҳизмат нарҳи ва тўлаш тартиби:

Кўриб чиқилмоқда

Ҳизматни кўрсатиш муддати:

Кўриб чиқилмоқда

Натижани олиш усуллари:

Шахсан ташриф буюриш орқали. Бир вақтнинг ўзида тақдим етиладиган ҳужжатларнинг нусхалари фойдаланувчининг Ягона порталдаги кабинетига ва унинг електрон почтасига юборилади.

Хизмат натижаси:

Замонавий ахборот технологияларини қўллаган холда очиқ танловлар асосида давлат харидларини амалга ошириш тўғрисида ахборотлар тақдим етилади

Рад этиш сабаблари:

  • Хизматнинг регламенти билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этмаслик;
  • Ҳақиқий бўлмаган ҳужжатларни тақдим этиш;
  • Аризада ҳақоратомуз, таҳқирловчи сўз ва ибораларни ишлатиш, реклама матнларининг мавжудлиги;
  • Қонунга зид бўлган исталган бошқа ҳатти-ҳаракати.

Шикоят аризаси бериш тартиби:

Кўзда тутилмаган.