Шу йилнинг 14 –декабрь куни Бешариқ туманида Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди.
Оммавий ахборот воситвлври ходимлари ва блогерлар туман ҳокимлигида кутиб олиниб карикатурачи рассом Маҳмуджон Эшонқуловнинг шахсий кўргазмаси билан танишдилар шундан сўнг улар туман ҳокими Р.Жўраевнинг Халқга мурожаатини эшитдилар туман Кенгаши сессясида иштирок этиб ҳокимнинг халқга мурожаатини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишди.
Сессиядан сўнг туман ҳокими Р.Жўраев, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Журналист ва блогерлар 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан туман ҳокими Р.Жўраев ва сектор раҳбарларига мурожаат этдилар. Оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан берилган саволлар ва таклифлар туман ташкилотлари раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.
Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот Хизмати.