Маҳалла йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик
Сессияни туман ҳокими, кенгаш раиси Р.К.Жўраев очди ва олиб борди.
Кун тартибидаги масала – “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритиш бўйича таклифлар юзасидан сектор раҳбарлари – туман ҳокими Р.К.Жўраев, прокурори Ш.Ҳотамов, ички ишлар бўлими бошлиғи А.Асқаров, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Туроновлар ахборот беришди.
Шундан сўнг Кенгаш раиси Р.К.Жўраев 2022 йилнинг май ойида бўладиган фуқаролар йиғинлари раислари(оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида гапирди. Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар режаси ва сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси тасдиқланди.
Сессияда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларининг сарфланиши тўғрисида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Т.Маҳкамовнинг ҳисоботи ҳам эшитилди.
Депутатлар кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилди.