Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ 63
2022-06-21 18:06:20 232
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
2022 йилнинг 21 июнь куни халқ депутатлари Бешариқ тумани Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Туман Кенгашининг навбатдаги сессиясига долзарб масалалар киритилди.
Депутатлар дастлаб Янги Ўзбекистоннинг 2022 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган муҳим вазифаларнинг 2022 йил биринчи ярим йилликда бажарилган ишлар юзасидан туман ҳокими Р. Жўраевнинг ҳисоботи эшитилди.
2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини туманда бажарилиши атрофлича таҳлил қилинди. Хусусан, давлат дастури асосида қабул қилинган туман дастурида белгиланган чора-тадбирлар, вазифалар соҳалар кесимидаги ижроси ҳисоботда танқидий кўриб чиқилди. Йилнинг дастлабки чораклари якунлари ва йўл қўйилган камчиликлар, ижрони таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйилган раҳбарлар кўрсатиб ўтилди. Асосий эътиборни йилнинг иккинчи ярим йиллигида уларни сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 8 январдаги қарори ижросини таъминлаш юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш сессия кун тартибига киритилган масалаларга айланган.
Бу галги сессия ишида сектор раҳбарлари – туман ҳокими Р. Жўраев, ички ишлар бўлими бошлиғи С.Абдуллаев, туман солиқ инспекцияси бошлиғи А.Турановлар ўзлари раҳбарлик қилаётган ҳудудларни ижтимоий, иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот беришди.
Маълумки, 2021 йил 29 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чеккан эди. Фармондан келиб чиқиб туманда олиб борилган профилактик тадбирлар тўғрисида ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари М.Қурбонов ахборот берди.
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги амалга оширилган ишлар юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Р. Отабоев ҳисоботи эшитилди.
Шунингдек, сессияда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Депутатлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдиришиб, тегишли қарорлар қабул қилдилар.