Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Сессия 65
2022-07-14 20:14:37 229
Туман кенгашининг сессияси
Шу йилнинг 14 июль куни Халқ депутатлари Бешариқ тумани Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Масъуллар ҳисобот беришди
Сессияни туман ҳокими, Кенгаш раиси Р. Жўраев очди ва олиб борди.
Сессия кун тартибига туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга дахлдор масалалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2019 йил 8 январда “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилган эди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида сектор раҳбарлари вақти-вақти билан маҳаллий Кенгаш депутатлари олдида ахборот бериб бориши белгиланган. Анашунга асосан тумандаги тўртта сектор раҳбарлари – туман ҳокими Р. Жўраев, туман прокурори Ш. Хотамов, ички ишлар бўлими бошлиғи С. Абдуллаев, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А. Туроновлар 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бердилар.
Сессияда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликка қарши кураш бўйича олиб борилган ишларнинг 6 ойлик якунлари юзасидан Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси Э. Исмоилов, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси О. Ҳасанов, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этилиши ҳақида мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи С. Қўшмақовлар ҳисобот бердилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ўтган 6 ойда амалга оширилган ишлар тўғрисида туман молия бўлими мудири Х. Исроилов ҳисобот берди.
Депутатлар томонидан кун тартибига киритилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди ҳамда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.