Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Алимент ундирилди ва ижро иши тамомланди !
2022-11-22 19:32:57 229
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 25.03.2022 йилги 2-1503-2101/1483-сонли қарздор Ж.Абдурахимовдан ундирувчи Ф.Абдурахимова фойдасига бир нафар фарзандлари учун 1/6 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Бешариқ туман бўлимига 27.04.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, дарҳол мажбурий ижрога қаратилган. Давлат ижрочисининг 13.05.2022 йилги қарорига асосан қарздорнинг Республикадан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланган. Қарздор Республикадаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобидан келиб чиққан ҳолда бир нафар фарзанди учун фарзанди вояга етгунга қадарли суд қарори асосида ҳисобланган 41.200.000 сўм алимент пулларини олдиндан 18.11.2022 йил куни тўлаб берди ва шу куни ундирувчининг пластик карта рақамига ўтказилиб, бўлим иш юритувидаги ижро иши амалда ижроси таъминланди. Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 23.02.2022 йилги 275/17-сонли қарздор И.Комиловдан ундирувчи Ф.Қўшақова фойдасига икки нафар фарзандлари учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Бешариқ туман бўлимига 03.03.2017 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, дарҳол мажбурий ижрога қаратилган. Давлат ижрочисининг 10.05.2019 йилги қарорига асосан қарздорнинг Республикадан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланган. Қарздор Республикадаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобидан келиб чиққан ҳолда икки нафар фарзандлари учун фарзанди вояга етгунга қадарли 37.000.000 сўм алимент пулларини олдиндан 21.11.2022 йил куни тўлаб берди ва шу куни ундирувчининг пластик карта рақамига ўтказилиб, бўлим иш юритувидаги ижро иши амалда ижроси таъминланди. Бўлим бошлиғи Адлия маслаҳатчиси С.С.Қўшмоқов