Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Бола фарзандликка олинса, алимент мажбуриятлари тугатилади
2023-01-19 16:13:27 304
⚡️Қонунчиликка кўра, фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда суд томонидан белгиланган алимент мажбурияти тугатилади. ⚡️Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 147 моддасида қандай ҳолларда Алимент мажбуриятларининг тугатилиши кўрсатилган:-Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг ўлими, мазкур келишув муддатининг ўтиши ёки унда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тугайди. -Суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш: -бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда; -фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда; суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда; меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда; -алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади. МИБ Бешариқ тумани бўлими