Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

“Ташаббусли бюджет”

×

 2023-04-18 15:36:39    261

PDF юклаш
Чоп этиш


2023 йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсумида Бешариқ  туманида молиялаштириладиган ташаббуслар сони жами 11 тага етди, бу эса вилоятда яхши кўрсаткичлардан бирини ташкил этди.Аввалроқ жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми якунига кўра, Бешариқ туманида 15 та энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилганлиги ҳақида хабар берган эдик.Давлатимиз раҳбарининг 10.04.2023 й. кунги  ПҚ-117-сонли қарори асосида "Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн сўм ажратиладиган бўлди. Хусусан, туманимиздан ҳам яна қўшимча 5 та лойиҳага 5 млрд 5450 млн сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди. Умумий натижага кўра лойиҳанинг айни мавсум доирасида туман бўйича молиялаштириладиган ташаббуслар сони 11 тага етиб, уларни амалга ошириш учун бюджетдан 12 млрд 650 млн сўм маблағ ажратилади. Бу эса вилоятда яхши ўринлардан бирини ташкил этмоқда. Ғолиб бўлган таклифларни қурилиш ва таъмирлаш ишларни якуний ой август ойи муддати белгиланди. Ғолиб деб топилган лойихаларга 34 731 фуқаролар томонидан овозлар берилган.Туман бўйича жами молиялаштириладиган ташаббуслар (дастлабки 6 та ғолиб ва 2000 тадан ортиқ овоз тўплаган таклифлар) ҳақида янада батафсил маълумотни  қуйидаги манзилда https://openbudget.uz/boards-list/1?page=1®ion=11&district=134 танишишингиз мумкин.