Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЛИМЕНТ УНДИРИШДА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИНГ ҚАНДАЙ ДАРОМАДЛАРИ ХИСОБГА ОЛИНАДИ
2023-07-31 18:03:20 251
Оила кодексининг 104-моддасига кўра, алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади.
Чет эл валютасида олинадиган даромадлар алимент ундириладиган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмларда ҳисобланади.
Қисқа қилиб айтганда алимент ундируви алимент тўловчининг кўзга кўринган барча даромадларига нисбатан қаратилади. Фақат у даромадлар расмий бўлиши ва қандайдир хужжатларда ўз аксини топган бўлиши керак.
МИБ Бешарик туман булими