Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Бешариқ туманида
2019-02-04 14:38:27 322
Бешариқ туманида "Электрдан ноқонуний фойдаланган шахс аниқланди"
“Бели оғримаганнинг нон ейишини кўр”!
Халқимиз “Бели оғримаганнинг нон ейишини кўр” деб топиб айтишган.
Бу нақл Бешариқ тумани, Файзиобод маҳалла, Равнақ кўча, 1-уйда яшовчи фуқаро С.О.га тегишли десак муболаға бўлмайди. Чунки, 2018 йил февраль ойида яшаш манзилида миллий ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан бир қаторда уйи том қисмидан яширин равишда электр тармоғига уланиб олиб шу вақтга қадар “беминнат” ишлатиб келган.
Электр энергияси “беминнат” бўлгач, “текин бўлса ётиб ейди” деганларидек уйидаги катта қувватдаги аристон сув иситиш мосламаси, электр плита, электр печь, музлатгич, торт пишириш дастгоҳини ноқонуний электр тармоғига улаб олиб давлат манфаатларига жами 22 млн. 579 минг сўмлик зарар етказган.
Фуқаро С.О. ўз хатти‑ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддасида кўзда тутилган жиноятни содир этган бўлсада, бироқ қонун талаби бўйича бир ойлик муддат давомида зарарни қоплаган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилмаслиги унга тушунтирилганида жиноят оқибатида етказилган зарарни тўлиқ қоплади.
Шунга кўра, С.О.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва жиноий жавобгарликка тортилмайдиган бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими