Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

Фарзандини ўйламайдиган ота!

×

 2019-12-20 08:19:18    350

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг        26.10.2011 йил кунги буйруғига кўра, қарздор Ғопиров Шухрат Шукуржоновичдан ундирувчи Эргашева Нигора Мухторжоновна фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, ижро ҳаракатлари давомида қарздорни бир неча бор ижро бўлимига чақиртирилиб алимент пулларини ўз вақтида тўлаб боришлиги қарздорлиги икки ойдан ошса, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, қарздор Ш.Ш.Ғопировни алиментдан бўлган қарзи 2014 йил декабрь ойидан 
2018 йил декабрь ойига қадар 49 ой давомида 18.825.738 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган. Шу сабабли, Бешариқ туман Маъмурий судининг 25.01.2019 йил кунги қарорига асосан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қарздор берилган 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб келганидан сўнг 18.825.738 сўм алимент қарздорлигидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб бориши давомида хеч қандай ундирувга эришиб бўлмаган. Ш.Ш.Ғопиров ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, алимент пулларини ҳозирги кунга қадар тўлашдан бўйин товлаб келмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан МИБ Бешариқ туман бўлими томонидан
25.11.2019 йилда қарздор Ғопиров Шухрат Шууржоновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-модаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозир Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими томонидан
жиноят иши бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мажбурий ижро бюроси Бешарик туман булими бошлиги ўринбосари К.М.Эшонхонов

 

 


Агар сайт модераторларига сайт хақида фикр мулохазаларингиз бўлса,
бу жадваллврни тўлдириб жўнатинг