Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Мурожаатчилар муаммосини манзилида хал этиш”
2022-04-13 20:25:06 233
Хозирги кундаги долзарб мавзу бўлган хар қандай кўринишдаги мурожаатларни хал этиш бўйича мухтарам юртбошимиз томонидан халқ қабулхоналарни ташкил этилганлиги хамда хар бир соха рахбарлари томонидан сайёр қабулларни ташкил этиши бир қанча муаммоларни хал этилишига сабаб бўлиб қанчадан қанча қийналган ва муаммоларини хал этолмасдан сарсон бўлган халқни муаммолари хал этилганлиги эзгу ишлардан биридир.
Бюронинг Бешариқ туман бўлими томонидан сайёр қабулларни ташкил этиш ва мунтазам мурожаат қилувчи шахсларни яшаш манзилиги бориб ўрганиб бориш йўлга қўйилди.
Бунга мисол қилиб 08.04.2022 йил куни Бешариқ шаҳар Халқлар дўслиги МФЙ да сайёр қабул ўтказилиб мажбурий ижро бюросига оид масалалар юзасидан 21 нафар фуқаролар қабул қилиниб мурожаатлари қабул қилинди ва муддатларида сифатли жавоб бериш такидланди. Бундан ташқари Халқлар дўслиги дахасидаги 9 нафар алимент тўловчи қарздорларнинг яшаш хонадонларига борилиб шу кунни ўзида махалла тизими хамкорлигида 3 та оила яраштирилб ижро хужжатлари тамомланишга эришилди.
Бундай сайёр қабуллар тумандаги бошқа МФЙларда хам ўтказилиши режалаштириб олинди.