Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ
2022-04-22 17:50:49 192
Жорий йилнинг 22 апрели куни Бешариқ туманида оммавий ахборот ходимлари, журналистлар иштирокида пресс-тур ўтказилди.
Журналистлар туманда “Обод қишлоқ” дастурига тушган маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ишлар кўлами билан яқиндан танишиш мақсадида ҳудудларда бўлишди.
Жумладан, улар “Обод қишлоқ” дастурига тушган Қияли маҳалла фуқаролар йиғинига боришди. Йиғин ўрамида амалга оширилаётган ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари, томорқадан унумли фойдаланиш, иссиқхоналарда ишни юритиш тажрибалари билан танишдилар. Хусусан, Қияли қишлоғилик Исроилжон Ботиров хонадонида иссиқхона ва томорқадан қандай фойдаланилаётгани, олинаётган даромадлар билан қизиқдилар. Шунингдек, журналистлар Собиртепа қишлоғида иссиқхоналарда анвойи гул кўчатлари етиштираётган ака-ука Шуҳратали, Мирзали ва Турдали Хўжақуловларнинг иш тажрибаси билан танишдилар. Бу ерда 20 хилдан ортиқ гул кўчатлари етиштирилиб, Ўзбекистон бўйлаб тарқатилмоқда. Хонадон ҳар йили гул кўчатлари етиштириб, сотиб, камида 50 миллион сўм даромад қилмоқда.
Матбуот анжумани
Куннинг иккинчи ярмида туман ҳокимлигида журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманида Бешариқ тумани ҳокими Р. Жўраев иштирок этди.
Бешариқ туманида камбағалликдан чиқариш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинган мазкур матбуот анжумани ўзаро мулоқот, савол-жавоб тарзида ўтди. Туман ҳокими Р. Жўраев журналистларни қизиқтирган масалалар бўйича берган саволларига батафсил жавоб қайтарди.