Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ ДУШМАНИ
2022-07-13 17:21:50 216
Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлигининг Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши, вилоят Прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда “Пенсия жамғармаси – коррупциясиз соҳа” тамоили остида амалий семинар ташкилланди. Семинарда Пенсия жамғармасининг вилоят бўйича барча туман (шаҳар) бўлимларида ишловчи ходимлари тўлиқ қатнашишди. Семинар аввалида Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғининг тизимда коррупцияга қарши курашиш борасида қилинган ишлар, ўтган 2021 йил давомида йўл қўйилган хато-камчиликлар, 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида ҳисоботи тингланди. Прокуратура ходимлари томонидан ҳозирги кунда коррупцияга чек қўйиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, коррупциянинг салбий таъсирлари, қонунчиликка янги киритилган ва киритилиши режалаштирилган нормалар бўйича тизим ходимларига батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, Тошлоқ туман бош имом ҳатиби Шукурилло қори Эгамбердиев Пенсия жамғармаси фаолияти энг савобли касблардан бири эканлиги билан сўз бошлаб, унинг ҳалоллик, кексаларга ҳурмат, кўнгли ярим инсонларнинг оғирини енгил қилиш, бировнинг ҳаққи, харомдан тийиниш борасидаги маърузалари йиғилганларнинг ҳар бирига таъсир қилмай қолмади. Семинар якунида вилоят ҳокимлигининг Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши бўлим бошлиғи Фарҳоджон Нурманов сўз олиб, бу борада ҳурматли Президентимизнинг олиб бораётган изчил ислоҳотлари, вилоятимиз ҳокими Ҳ.Бозаровнинг вилоятимизни “Коррупциядан ҳоли ҳудуд” мақомига етказиш борасида олиб бораётган ишларига тўхталиб ўтди.
Дарҳақиқат, КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ ДУШМАНИ. Бу каби семинарлар ходимларни халоллик ва виждонан ишлашга, Янги Ўзбекистонни қуришдаги фаолликларига ўз ижобий таъсирини ўтказишига ишонамиз.