Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Аҳолининг ижтимоий ҳимояси кўлами тобора кенгаймоқда

×

 2022-08-22 15:55:03    227

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2020 йилдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4797-сонли қарорига асосан 01.09.2020 йилдан бошлаб кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йилдаги 654-сонли қарорининг талаблари бўйича фуқароларнинг аризалари “Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри” АТ томонидан автоматлашган тарзда кўриб чиқилмоқда.

            Бугунги кунда Бешариқ тумани бўйича жами 15 608 нафар оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам нафақалари “Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри” АТ томонидан автоматик тарзда тайинланиб тўланиб келинмоқда. Шундан 15157 нафар оилаларга 7 179 352 091 сўм миқдорида болалар нафақаси ва 451 нафар оилаларга 173 143 200 сўм миқдорида  моддий ёрдам нафақалари хар ойнинг 12 санасига қадар молиялаштириб келинмоқда.