Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида.
2022-09-22 22:24:55 228
Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли Қарори ижросини таъминлаш, Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг 2022 йил 4 апрелдаги кенгайтирилган йиғилишида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, Бешариқ туман ҳудудида “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, уларнинг жамият ҳаётидаги ролини ошириш юзасидан туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.
Ушбу қарор ижросини таминлаш мақсадида 2022 йил 10 сентябрь куни Бешариқ тумани "Мусиқа ва санъат мактаби" биносида Бешариқ туманидаги секторлар раҳбарлари, жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди раиси О.Хасанов, судьяси Н.Саломов, иқтисодий ишлар бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг раиси М.Мирмақсудов, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг раиси Э.Исмоилов, Бешариқ туман ҳокмлигининг хотин ва қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Йўлдашевалар сайёр қабул ўтказиб, аёллар дафтарига киритилган аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар берди