Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Суд ҳукми ижроси таъминланди !
2022-09-27 18:20:46 208
Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг 24.08.2022 йилги ҳукмига кўра қарздор У.Қўчқаровдан давлат фойдасига 17.150.000 сўм миқдорида жиноий жарима ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Бешариқ туман бўлимига 21.09.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, мажбурий ижрога қаратилган.
Қарздорга ижро ҳужжати талабларини бажариш учун қонунда белгиланган ихтиёрий муддат берилган ва ихтиёрий муддатда қарздорлик тўланмаган тақдирда ижро йиғими ва бошқа мажбурий ижро чоралари қўлланилиши тушунтирилган.
Қарздор 22.09.2022 йилда 17.150.000 сўм миқдорида жиноий жаримани ихтиёрий равишда бартараф этиши натижасида ижро ҳужжатини ижроси қўшимча жарима ва ижро йиғимисиз тамомланиши таъминланди.
МИБ Бешариқ туман бўлими
Давлат ижрочиси М.Н.Ахмедов