Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кредит қарзи ундириш бўйича қидирувдаги автомашина жарима майдонига олиб кирилди !
2022-09-27 18:38:20 214
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 24.08.2022 йилги қарздор Ш.Абдукабировдан ундирувчи “Микрокредитбанк” Қўқон филиали фойдасига кредит қарзи ундириш бўйича гаровга қўйилган 40 R 004 TA давлат белгили, “Ласетти” русумли автомашинага қаратиш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Бешариқ туман бўлимига 06.09.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, мажбурий ижрога қаратилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, гаров мулки бўлган 40 R 004 TA давлат белгили, “Ласетти” русумли автомашина яширилганлиги сабабли 12.09.2022 йилда қидирув эълон қилинган ва ижро қилиш учун вилоят ИИБ ДЙҲХ га юборилган.
Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ва ИИБ ДЙҲХ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида автомашина Бувайда туманидан топилиб, жарима майдончасига олиб кирилиши таъминланган.
Гаров мулки бўлган автомашинани аукцион савдоларига чиқариш жараёнида қарздор томонидан кредит қарзини тўлашига умид қиламиз. Акс холда автомашина аукцион савдоларида сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари кредит қарзи учун йўналтирилиши таъминланади.
МИБ Бешариқ туман бўлими
Давлат ижрочиси М.Н.Ахмедов