Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
14 нафар шахслар муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилинди
2023-01-13 14:54:38 262
2023 йил 10 январь куни Бешариқ туман ички ишлар бўлимида пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб келаётган назоратдаги шахслар ўртасида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида давра суҳбати ва суд йиғилиши ўтказилди.
Суд жараёнида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўташ давомида ҳақиқатдан ҳам меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, жазо ўташ тартиб-қоидаларига риоя қилган, тузалиш йўлига ўтган, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ амал қилганлиги учун Бешариқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг тақдимномасига асосан турли муддатларга муайян ҳуқуқдан махрум қилинган, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазолари тайинланган 14 нафар шахслар муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.