Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бешариқ туманининг Тожикистон билан чегарасида ташкил этилаётган Савдо-логистика марказига тамал тоши қўйилди
2023-03-14 10:35:25 371
Бугун Бешариқ туманида Тожикистон билан чегарадаги “Андархон” назорат-ўтказиш пункти ёнидаги майдонда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасига боғлиқ Савдо-логистика марказига тамал тоши қўйишга бағишланган тадбир ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ҳамда Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги тожикистонлик меҳмонлар иштирок этдилар.
Мазкур Савдо-логистика маркази 5 гектар майдонда жойлашиши кўзда тутилган бўлиб, лойиҳа қурилишига 7,8 миллион доллар миқдорида маҳаллий инвестиция киритилиши режалаштирилган. Мажмуада 200 та савдо дўконлари, меҳмонхона, банк, логистика маркази ва кафе-ресторанлар хизмат кўрсатиши белгиланган.