Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қарорлар амалда бажарилмоқда
2023-04-11 15:43:44 239
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларидан фойдаланиш, ушбу бебаҳо неъматни тежаб ишлатиш, тоза ичимлик сувини исрофгарчилигига йўл қўймаслик бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир.
Туман ҳудудларини обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилмалар билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, маданият, ҳамда соғлиқни сақлаш, спорт ва бошқа инфратузилма объектларни яхшилаш, бўйича Президентимизнинг ПҚ-408-сонли қарори бўйича Бешариқ туман ҳокимлиги томонидан маҳаллаларда кенг кўламли ишлар йўлга қўйилган.
Шу жумладан қуйи Зарқайнар МФЙда 4 км масофадан тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда . Туман ҳокимлиги томонидан 1 миллиард 70 миллион сўм ажратилган бўлиб Тутзор, Ҳумо,Шафтолизор кўчалари тўлиқ ичимлик суви билан таъминланмоқда.
Қурилиш ишлари ҳокимликнинг маъсул ҳодимлари томонидан узлуксиз кўзатиб борилмоқда.