Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Ички ишлар ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси

×

 2023-08-21 08:47:19    245

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон президентининг 20 январдаги қарори билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми тўғрисидаги кодекс тасдиқланди. Қарор матни Қонунчилик маълумотлари миллий базаси — Lex.uz`га жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, кодексни билиш ва унинг қоидаларига қатъий риоя қилиш органнинг ҳар бир ходими учун мажбурий бўлиб, кодекс ходим фаолияти самарадорлиги ва интизомини баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланади.

Кодекс қоидаларига риоя қилмаслик ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари, шу жумладан, хизматдан бўшатиш учун асос бўлиши мумкин.

Кодексда нималар дейилган?

Ушбу ҳужжатда келтирилган касбий маданият қоидалари, лавозимидан қатъи назар, барча ИИО ходимларига нисбатан қўлланади. Ходимлар қуйидаги касбий маданият қоидаларига риоя қилиши шарт:

  • фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, камтар ва босиқ бўлиш, ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий аҳволи ва бошқа омиллардан қатъи назар, ҳар қандай шахс, гуруҳ ёки ташкилотларнинг камситилиши ёки афзал кўрилишига йўл қўймаслик;
  • Ўзбекистон ва бошқа давлатлар халқларининг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг маданий ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиш, ижтимоий барқарорликни, миллатлараро ва динлараро тотувликка кўмаклашиш;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тўлиқ, холисона ва ўз вақтида қонуний кўриб чиқиш;
  • ўз хизмат бурчини виждонан бажаришида фуқароларда шубҳа уйғотадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, шунингдек, ички ишлар органларининг обрўсига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган зиддиятли вазиятларни юзага келтирмаслик;
  • фуқаролар ва бошқа шахсларнинг ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида камситилишига йўл қўймаслик, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш;
  • хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиши ёки уларни бажаришда ҳар қандай шахсий, мулкий ёки бошқа манфаатларга дахлдор бўлиши мумкин бўлган ҳаракатлардан (ҳаракатсизликдан) сақланиш;
  • ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, қариндош-уруғчилик кўринишларининг, шунингдек, бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларга йўл қўймаслик;
  • ички ишлар органлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишда расмий оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, шунингдек, уларга белгиланган тартибда ишончли ахборот олишда кўмаклашиш;
  • расмиятчилик, сохтакорлик ва суиистеъмолликка йўл қўймасдан, ўз хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол ва юқори профессионал даражада бажариш;
  • ички тартиб қоидаларига, шунингдек, телефон орқали сўзлашиш ва кийиниш маданиятига қатъий риоя қилиш;
  • ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятини муҳокама қилмаслик, ахлоққа зид ифодаларни ишлатмаслик, одамларда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан ишончсизлик кайфиятини уйғотиши мумкин бўлган нохолис, субъектив материалларни жойлаштирмаслик.

Кодексда ходимлар коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга ҳисса қўшиш мажбурияти борлиги таъкидланган. Бундан ташқари, ходимлар жиноят содир этишга ундалган тақдирда, шунингдек, бошқа ходимларнинг қонунбузарликлари ҳақида хабар топганда, ўз раҳбарларини хабардор қилиши керак.

Ходимлардан хушмуомала, хайрихоҳ ва эътиборли бўлишлари, фуқаролар ва ҳамкасбларига нисбатан бағрикенглик ва ҳурмат кўрсатишлари талаб қилинади. Фуқароларга нисбатан ходимлар «қўполлик қилмасликлари, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, асоссиз руҳий ва жисмоний таъсир ўтказиш ҳолатларига йўл қўймасликлари керак».

Ходимларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади. Шунингдек, улар мансабдор шахсларнинг ваколатларини суиистеъмол қилиш орқали шахсий манфаатлардан фойдаланмасликлари керак. Уларга совғалар ва моддий бойликларни қабул қилиш, шунингдек, ўз хизмат вазифаларини бошқаларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига хизматлардан фойдаланиш тақиқланади. Фақат хизматдаги вазифалари, мусобақаларда эришган ютуқлари ва расмий саналарни нишонлаш муносабати билан берилган совғаларни қабул қилиш мумкин.

Ходимлар хизматдан ташқари вақтда жамиятда қабул қилинган маънавий-ахлоқий меъёрларга риоя қилишлари, ички ишлар органлари обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликлари, дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик ва ичкиликбозликдан сақланиши, ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликлари шарт.

Хизмат интизоми, ўз навбатида, ички ишлар ходимларига қуйидаги вазифаларни юклайди:

  • Ўзбекистон қонунчилигига риоя қилиш;
  • ички ишлар ходимлари қасамёдига содиқ бўлиш;
  • фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизматини фидокорона амалга ошириш;
  • хизмат қуроллари, мол-мулки ва жиҳозларини ҳимоя қилиш;
  • давлат ва хизмат сирларини сақлаш;
  • расмий гувоҳномалардан фойдаланиш тартибига қатъий риоя қилиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, уни кўрсатиш орқали ўз лавозимини суиистеъмол қилмаслик.

Ички ишлар органларида бошлиқлар ва ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда, кодексга кўра, ноқонуний бўлган ва хизматга алоқадор бўлмаган буйруқ ва кўрсатмалар беришга йўл қўйилмайди.

Раҳбар қўл остидагилардан ўз хизмат вазифаларидан ташқаридаги топшириқларнинг бажарилишини талаб қилмаслиги, шунингдек, уларни ноқонуний хатти-ҳаракатларга ундамаслиги керак. Бундай буйруқ ёки топшириқни олса, ходим дарҳол юқори раҳбар ёки ўзининг хавфсизлик бўлинмасини хабардор қилиши керак. Агар бунинг иложи бўлмаса, ноқонуний буйруқ ва топшириқларни бажаришни рад этишга ҳақли.

Бошқа ҳолларда буйруқлар сўзсиз, аниқ ва ўз вақтида бажарилиши керак. Кодексда белгиланганидек, буйруқ ва кўрсатмаларни муҳокама қилиш, шунингдек, уларни танқид қилиш мумкин эмас.

Кодексга мувофиқ, ходимларни рағбатлантиришда қуйидаги чоралар қўлланиши мумкин:

  • миннатдорлик эълон қилиш;
  • қимматбаҳо ёки эсдалик совғалари ёки пул мукофоти билан тақдирлаш;
  • фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш;
  • идоравий кўкрак нишони билан тақдирлаш;
  • белгиланган лавозимдан бир поғона юқори бўлган навбатдаги даража ёки даражани муддатидан олдин тайинлаш.

Ходимлар қуйидаги интизомий жазога тортилиши мумкин:

  • танбеҳ;
  • ҳайфсан ёки қаттиқ ҳайфсан;
  • иш ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима;
  • маъсус унвонини бир поғона пасайтириш;
  • лавозимидан озод қилиш;
  • гауптвахтада қамоққа олиш;
  • ички ишлар органиндан ишдан бўшатиш.

Кодекс, шунингдек, қайси ҳолларда муайян рағбатлантириш ёки жазо чоралари қўлланишини белгилайди. Масалан, ички ишлар бўлимида хизматдан бўшатиш хизмат интизомини қўпол равишда бузиш, масалан, узрсиз сабабларга кўра кетма-кет уч кун хизмат жойида бўлмаслик, маст ҳолатда хизматда бўлиш, қоидабузарлик каби ҳолатларда қўлланиши мумкин.

 

Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси терговчиси капитан И.И.Олимов  30.01.2023