Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Туман Кенгашининг сессияси “ЙЎЛ ХАРИТА”ЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

×

 2023-08-21 09:25:58    229

PDF yuklash
Chop etish


2023 йилнинг 15 август куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг тўқсонинчи сессияси бўлиб ўтди.Сессияга маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда кун тартибига дахлдор ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилди.

Сессияни туман ҳокими, Кенгаш раиси Р. Жўраев очди ва олиб борди.

Маълумки, сектор раҳбарларининг ҳудудларда амалга оширилган ишлар ва белгиланган “йўл харита”лари юзасидан ҳисоботларини эшитиб бориш маҳаллий Кенгаш сессияларида амалиётган киритилган. Чораклик, ярим йиллик, йиллик ҳисоботлар доимий равишда депутатлар муҳокамасида бўлиб, тегишли қарорлар, чора-тадбир қабул қилинади.

Туман Кенгашининг бу галги сессиясида ҳам сектор раҳбарлари – туман ҳокими Р. Жўраев, прокурори Ш. Хатамов, ички ишлар бўлими бошлиғи С. Абдуллаев, солиқ инспекцияси бошлиғи А. Турановлар 2023 йилнинг биринчи ярмида ўзлари раҳбарлик қилаётган ҳудудларда амалга оширган ишлари ҳамда “йўл харита”ларида белгиланган чора-тадбирлар юзасидан ҳисобот бердилар.

Шунингдек, туман прокурори Ш. Хатамов, ички ишлар бўлими бошлиғи С. Абдуллаевларни йилнинг биринчи ярмида қонунийлик ва жиноятчиликнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти эшитилди.

Йилнинг ўтган 6 ойида сектор ва ташкилот раҳбарлари томонидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мурожаатлар билан ишлаш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳисоботлари маълумот учун қабул қилиниб, “йўл харита”лари тасдиқланди.

Кун тартибига қўйилган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.