Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
НЕВАРА БОБОСИГА АЛИМЕНТ ТЎЛАШИ МУМКИНМИ?
2023-09-07 13:44:27 191
НЕВАРА БОБОСИГА АЛИМЕНТ ТЎЛАШИ МУМКИНМИ?
САВОЛ: Бобо ўз неварасидан алимент талаб қилиши мумкинми?
ЖАВОБ: Оила кодексининг 124-моддасига кўра, ўзларининг вояга етган болаларидан ёхуд эри ёки хотинидан (собиқ эри ёки хотинидан) таъминот ололмайдиган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож бобо ва бувига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган вояга етган меҳнатга лаёқатли неваралар зиммасига юклатилиши мумкин.
Демак, ўз болалари ёки бир-биридан алимент ололмайдиган меҳнатга лаёқатсиз ва ёрдамга муҳтож бўлган бобо ёки бувига алимент бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган вояга етган меҳнатга лаёқатли неваралар зиммасига юклатилиши ҳам мумкин.
Мажбурий ижро бюроси Бешарик тумани бўлими.