Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Пластик картадан пул ечиш ҳам жиноятга сабаб бўлиши мумкин

×

 2023-09-22 12:11:01    269

PDF yuklash
Chop etish


Замон шу даражада шиддат билан ўзгариб бормоқдаки, бугунги кунни интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳар қандай саволнинг ечими турли хил ижтимоий тармоқлар орқали ўрнида жавоб олиш имкониятлари кенг яратилган. Банкларнинг барча хизматлари, ҳаттоки барча давлат идораларнинг фаолияти ҳам бевосита интернет тармоқлари билан амалга ошириб келинмоқда. Минг афсус билан айтиш жоизки баъзи инсонлар бундай имкониятлардан тўғри фойдаланмасдан эгри йўлларни танламоқда. Гуруч курмаксиз бўлмайди деган халқимизда бир нақл бор, ҳозирги қаҳрамонимиз Д.Каримов шундайлардандир. У муқаддам турли хил жиноятларни содир қилиб олти маротаба судланган бўлса-да ўзига тегишли хулоса чиқармасдан навбатдаги жиноятни интеренет тармоғидан фойдаланиб содир қилган.

Д.Каримов ўзига тегишли +99833-111-хх-хх телефон рақамига очилган “Telegram” мессенжеридаги “Агробанк мижозлари учун” деб номланган гуруҳни доимий равишда кузатиб келиб, 2022 йил 12 октябрда мазкур гуруҳга онлайн кредит олиш тўғрисидаги савол билан мурожаат қилган Х.Сотволдиев билан “Telegram” мессенжерида алоқа боғлаб, унга ўзини АТ “Анорбанк” ходими сифатида таништириб, онлайн микроқарз олишда ёрдам беришини айтиб, унинг фуқаролик паспорт маълумотлари ва унга тегишли “Миркокредитбанк” томонидан расмийлаштириб берилган 8600 хххх хххх 4101 рақамли пластик картасининг хос рақамлари, амал қилиш муддати ва пластик картанинг махфий уланиш кодларини алдов йўллари билан қўлга киритиб, шу йўл билан унинг ишончига кириб, ушбу пластик картани ўзининг телефон аппаратидаги “Payme” мобил иловасига улаб, пластик картага ҳисобида бўлган 1.733.625 сўм миқдордаги пул маблағларини ўзига тегишли бўлган “Redmi 6 Pro” русумли уяли алоқа телефонида мавжуд бўлган “Payme” иловаси орқали ахборот тизимидан фойдаланиб,ўзига тегишли бўлган 4151 68** **** 9636 рақамли виртуал “Viza” картасига фирибгарлик йўли билан ўтказиб, қўлга киритилган пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Бундан ташқари Д.Каримов такроран, 2023 йил 02 март куни 14:51 да ўзига тегишли бўлган +99833-ХХХ-ХХ-93 рақамга очилган “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Агробанк мижозлари” деб номланган гуруҳда кредит картотекасида муаммо борлигини ва ушбу муаммони ҳал қилиш учун ёрдам сўраб хабар ёзган ушбу гуруҳ аъзоси фуқаро Ш.Иброхимова билан “+99833-111-9Х-хх” профили орқали гаплашиб, унга ўзини “Агробанк” ходими “Музаффар” деб таништириб, унга кредит картотекасидаги муаммони ҳал қилиб беришини ваъда бериб, дастлаб пластик карточка рақамлари ва махфий кодлари керак бўлишини айтиб, уни алдаб, уни ишончига кириб, “Payme” иловаси томонидан юборилган махфий кодларни олишга эришиб, “Алоқабанк” томонидан берилган Ш.Иброхимова номидаги 8600 ХХХХ ХХХХ 9882 рақамли картадан 999.900 сўм, “Агробанк” томонидан берилган Ш.Иброхимовани онаси Ш.Зокирова номидаги 8600 ХХХХ ХХХХ 7460 рақамли пластик картадан 2.020.000 сўмни ва 71.710 сўмни, жами 3.091.610 сўм пул маблағларини ўзига тегишли бўлган “Redmi not 11” русумли уяли алоқа телефонида мавжуд бўлган “Payme” иловаси орқали ахборот тизимидан фойдаланиб, ўзига тегишли бўлган 9860 3566 0360 4543 рақамли виртуал Visa картасига фирибгарлик йўли билан ўтказиб, қўлга киритилган пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланди.

Д.Каримов бу ҳаракатини ҳеч ким билмайди деб ўйласа-да, бу жинояти узоққа чўзилмади.

Д.Каримов судда қилмишидан пушаймонлигини билдирсада 2023 йил 24 июль куни жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б,г" банди билан айбли деб топилиб, 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

 

Оловиддин Хасанов, Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси