Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Коррупцияга қарши биргаликда курашайлик
2023-11-27 14:52:30 114
#Антикоррупция_ойлиги
Фарғона вилоят ҳокимининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Вилоят ҳудудида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан 2023 йил 20 ноябрдан 20 декабрга қадар "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" деб эълон қилинди.
Фармойиш ижроси доирасида Бешариқ туманида семинар ташкил этилди.
Ушбу тарғибот тадбирида вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Фарҳод Нугманов иштирок этиб, “Давлат хизматчилари ўртасида коррупцияга қарши тоқатсиз ва муросасиз муносабатни кучайтириш” мавзусида тайёрланган маъруза-тақдимоти тингланиб, ҳокимлик ходимлари ўртасида тўғрилик ва ҳалоллик қадриятларига, иш фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига риоя этишлари, ҳамкор ташкилотларнинг бу борадаги масъулиятини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, савол-жавобларга бой руҳда ўтган семинарда видоятдан ташриф буюрган масъулларнинг маърузалари ҳам тингланди.
Мазкур ойлик доирасида ўтказилган семинарда коррупция хавфи сақланиб қолаётган соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш, инсон омили аралашувини чеклаш, очиқликни таъминлаш ва превентив чораларни кучайтириш орқали ушбу салбий иллатга барҳам берилиши тўғрисида фикрлар алмашилди.
Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати