Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хиссобот
2024-01-13 10:45:04 160
Алимент ҳамда даврий тўловларни ундириш билан боғлиқ жами 2.739 та ижро ҳужжатлари бўйича ўтган 12 ой давомида 126 та ижро ҳужжати амалда тамомланди, 792 та ижро ҳужжатлари тарафларнинг ўзаро келишиб ярашганлиги сабабли, ундирувчиларнинг аризасига асосан ижро ишлари қонуннинг тегишли моддаларига асосан тамомланган. Қолдиқдаги 1.821 ижро ҳужжатлари бўйича 1.245 нафар қарздорлар ишсиз ҳисобланиб, уларнинг рўйхати шакллантирилиб, туман бандликка кўмаклаш марказига тақдим этилган.Ундирувчиларга 1.671 та банк пластик карталари очилиб, етказиб берилган.Ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган қарздорларнинг манзилли рўйхатлари янгидан шакллантириб, улар иш билан таъминлаш, муқим иш жойига ҳамда даромадга эга бўлишлари учун туман бандликка кўмаклаш марказига тақдим этиб борилмоқда.Алиментдан бўлган мажбуриятларини бажармаган, оталик бурчини унутиб қўйган 99 нафар қарздорларга нисбатан тўпланган материаллар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан жавобгарликка масаласини ҳал этиш учун судларга юборилган ҳамда суднинг қарори билан 55 нафар қарздорларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 44 нафар қарздор алиментдан бўлган қарздорлигини суд жараёнида тўлиқ тўлаганлиги сабабли жазодан озод қилинган ва иш юритиш тугатилган, 10 нафар қарздорларга муқаддам 15 сутка маъмурий қамоқ қўлланилган бўлсада, бунда ўзига хулоса чиқармасдан алимент тўловларини тўланмаганлиги сабабли, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланди.Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишда муайян ишлар амалга оширилди.Хусусан, бўлимга 2023 йил давомида (ўтган йилнинг қолдиғи билан) 492 та (келиб тушган мурожаатларнинг дубликатларисиз), келиб тушган бўлиб, уларнинг 492 таси бевосита бўлим томонидан ҳал этилган. Ҳал этилган мурожаатларнинг 306 таси қаноатлантирилган, 186 таси бўйича мурожаат муаллифларига тушунтириш берилган.Ўтган даврда 324 та алимент, 75 та қарз ундириш , 71 та зарар ундириш, ва 1 та бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган.Ҳал этилган мурожаатлар бўйича 287 та шахснинг ҳуқуқлари тикланиб, 482,7 млн сўм пул маблағлари ундириб берилган.Алимент ундириш билан боғлиқ 195 та мурожаат бўйича 298,8 млн. сўм, қарз ундириш билан боғлиқ 39 та мурожаат бўйича 115,1 млн. сўм, зарар ундириш билан боғлиқ 39 та 65,5 млн сўм пуллар ундирилиши таъминланиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.Ушбу даврда бюронинг туман бўлими бошлиғи томонидан 382 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган. Бўлим бошлиғи томонидан жойларда ташкил этилган 67 та сайёр ва оммавий қабул жараёнида 49 нафар фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари тегишли тартибда ҳал этилган.Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилган.Ҳусусан, бўлим томонидан 2023 йил 12 ой давомида 353 та тарғибот тадбирлари ўтказилган, шундан 194 та оғзаки, 159 та оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, 5 та матбуотда, 112 та радио, 42 та интернет тармоғида ҳамда 1 та телевидениеда бюро фаолияти бўйича чиқишлар ташкил этилган. Бундан ташқари, янги қабул қилинган қарор ва фармонларнинг туб мазмун ва моҳиятини аҳолига етказиш юзасидан фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларида, ўқув муассасаларида ҳамда иш жойларида тарғибот тадбирлари ўтказилиб борилмоқда.Шу билан бир қаторда давлат ижрочилари иш юритувида бўлган ва келиб тушаётган уйдан чиқариш, уй бузиш, ер олиб бериш, бола олиб бериш, бола билан учраштириш каби ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш жараёнида зиддиятли ва низоли ҳолатларни келтириб чиқарадиган сабаб ва омилларни аниқлаш, улрани бартараф этиш, бундай жараёнларга халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатларини, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини кенг жалб этиш чоралари кўрилмоқда.Бюронинг Бешариқ туман бўлими ходимлари келгусида ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Президент фармон ва қарорлари асосида юклатилган вазифаларни сўзсиз бажаралишини таъминлаш учун бор имкониятларини сафарбар этади.
Бўлим бошлиғи адлия маслаҳатчиси С.С.Қўшмоқов