Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Бешариқ тумани ҳокими Жўраев Расулжон Каримовичнинг 14-январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги!

×

 2024-01-15 14:20:02    162

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум, қадрли тумандошлар!Ҳурматли ҳарбий хизматчилар ва азиз ёшлар!Авваламбор, Сиз, азизларни бутун юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган 14-январ – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил топганининг 32 йиллиги билан чин дилдан, самимий муборакбод этаман! Мана шу қутлуғ айёмда жонажон Ватанимизга садоқат, азму шижоат каби эл-юртимизга хос юксак фазилатларнинг қадр-қиммати ва аҳамиятини, улар ҳаётимизда тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётганини янада теран англаймиз ва ўзининг машаққатли фаолияти билан буни амалда исботлаб келаётган сиздек ғоят олижаноб касб эгаларини шарафлаймиз.
Биз ҳар гал бу байрамни нишонлар эканмиз, беихтиёр, бугунги тинч ва осойишта ҳаёт қадрини, Ватан туйғусини, эл-юрт олдидаги фарзандлик бурчимизни теранроқ англаймиз, тинчликни, она диёримиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраш ҳар биримизнинг фарзандлик бурчимиз эканини юракдан ҳис этамиз.
Ҳурматли дўстлар!
Ҳурматли Президентимизнинг кейинги йилларда амалга оширган туб ислоҳотлари туфайли тарихан қисқа даврда Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган, тезкор ва ихчам миллий армияни ташкил этишга эришилмоқда.
Ўйлайманки, бугунги катта сана мамлакатимизнинг шиддат билан юксалиб бораётган Қуролли Кучлари салоҳиятини намойиш этиш билан бирга халқимизда, айниқса, униб-ўсиб келаётган ёшларимизда Миллий Армиямиз билан ғурурланиш, фахрланиш туйғуларини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Азиз қалқонларимиз!
Мард ва жасур ўғлонларимиз, аскар ва офитсерларимизнинг юрт олдидаги мардонавор хизматларида юксак муваффақиятлар тилайман!Халқимизнинг тинч, осойишта ҳаёти, юртимизнинг мусаффо осмонига кўз тегмасин.
Сиз, азизларни ва оила аъзоларингизни яна бир бор чин юракдан табриклайман.Барчангизга мустаҳкам соғлиқ оилавий бахт, маъсулиятли вазифаларингизни адо этишда улкан зафарлар тилайман!
Ҳурмат билан, Расулжон ЖўраевБешариқ тумани ҳокими