Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Бешариқда матбуот анжумани

×

 2024-02-16 11:02:05    180

PDF yuklash
Chop etish


Бешариқ туманида ижтимоий -иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йилдаги истиқболли режаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 
  Унда  телевидение, газета, интернет нашрларининг вилоятдаги  мухбирлари, блогерлар, матбуот хизмати ходимлари, фахрий журналистлар иштирок этди.
   Анжуманда туман ҳокими Расулжон Жўраев 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан ОАВ вакилларига  батафсил маълумот бериб ўтди. Хусусан, Президентимизнинг қарор ва Фармонлари ижроси доирасида   аҳоли бандлиги таъминлаш, фаровонлигини ошириш йўлида ишга туширилган янги лойиҳа ва имкониятлар, 2024 йилда амалга оширилаётган  истиқболли дастурлари  билан таништирди. 
  Оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди, билдирилган амалий таклифлар юзасидан ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.  Бир қанча самарали таклифлар қўллаб-қувватланиши билдирилди.
 Амалий мулоқотларга бой бўлган учрашувда  туман ҳокими ўринбосарлари иштирок этди. 
Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати