Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Алимент ундируви назоратда !
2024-02-20 10:11:03 177
Бюронинг Бешариқ тумани бўлими томонидан “Махаллабай” иш ташкил қилиниб, суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари ижросини таъминлаш, вояга етмаган шахсларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда оилаларни тиклаш ва қарздорларнинг бандлиги таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ижроси юзасидан туманда тузилган 05.05.2023 йилги Қўшма фармойиш ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.Хусусан, бўлим иш юритувидаги жами 1887 та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, бу ижро ҳужжатларида жами 2564 нафар вояга етмаган фарзандлар учун алимент ундириш белгиланган.Жорий йилнинг ўтган даврида 68 та ижро ҳужжати бўйича томонлар ярашиб олганлиги сабабли ижро ишлари ишлари тамомланган. Бироқ, ўтган даврда алимент пулларини қасддан тўламасдан келаётган қарздорларга нисбатан қатьий чоралар кўриб борилмоқда. Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 06.10.2022 йилдаги қарздор Ибрагимов Жавлонбек Абдуллаевичдан ундирувчи Ибрагимова Саодат фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларнии моддий таъминоти учун вояга етгунига қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати бўйича қарздор ижро хужжати буйича алимент тўлаши лозимлигини аниқ билгани ҳолда, бу ҳақида бир неча бор огоҳлантирилганлигига қарамай 8 ойдан ортиқ, яъни 2023 йил 1 январ кунидан 2024 йил 1 февраль ойига қадар жами 7.284.774 сўм алимент тўлови ҳисобланган бўлиб, ўтган давр давомида қарздор томонидан алимент тўлашдан бўйин товлаб келинган. Унинг бу харакатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар туман ЖИБ судига тақдим этилган. Суд жараёнида қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлиги сабабли маъмурий иш Ўз.Рес.МЖтКнинг 271-моддасига асосан тугатилди.Бундан ташқари, ўтган даврда 8 нафар қарздорга нисбатан маъмурний қамоқ жазо чораси қўлланилган бўлса, 1 нафар қарздорга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.Бўлим давлат ижрочилари томонидан алимент ундирувлари назоратга олиниб, МФЙ ходимлари билан хамкорликда қарздорликларни ундириш чоралари кўрилмоқда.
Бўлим бошлиғиадлия маслаҳатчиси С.С.Қўшмоқов