Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
5 йил олдин кимлар ёшга доир пенсияга чиқади?
2024-03-26 10:47:53 213
Фуқаролардан “Кимларга белгиланган ёшдан 5 йил олдин имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинланади, тартиби қандай”-каби кўплаб саволлар ва мурожаатларни инобатга олган ҳолда бугун имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлашга доир фикр ва маълумотлар билан таништирамиз. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддаси: Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи Охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар: а) уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар; б) меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (3-сонли рўйхат, I қисм): эркаклар — иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда; аёллар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда. Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда — эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил — ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади; з) болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади; к) ногирон болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари, «Меҳрибонлик» уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари — махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VII қисм); л) ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари — махсус иш стажи қишлоқ жойда камида 25 йил ва шаҳарларда камида 30 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VIII қисм); м) қариялар, ногиронлар ва ёлғиз фуқароларга хизмат кўрсатишда бевосита банд бўлган ижтимоий ходимлар (3-сонли рўйхат, IX қисм): эркаклар — махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар — махсус иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда, имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинланиши белгиланган. Ушбу қонуннинг “а” бандида белгиланган уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар имтиёзлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2022 йилда 592-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”га 2-илова “Уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга тенглаштириладиган шахслар рўйҳати”да кўрсатиб ўтилган бўлсалар фойдаланадилар. Ушбу қонуннинг “б”, “к”, “л” ҳамда “м” бандларида кўрсатилган имтиёзлардан эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1994 йилдаги 250-сонли қарори билан тасдиқланган “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги рўйҳатларга мос ишларни бажарган шахслар фойдаланадилар.
Онаси, [26/03/2024 10:47]Эрим ишлаш учун чет элга кетган. Ўз номимдан ёки ишончнома орқали ариза ёзиб, турмуш ўртоғимни пенсияга чиқаришга ҳақлиманми?
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига мувофиқ, бугунги кунда пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қонунчиликка мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (яъни фуқоронинг ўзи) томонидан унинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.Маълумот учун: Ёшга доир пенсия ёки нафақалар ишончнома асосида тайинланмайди.Фуқаро пенсия ёшига етган вақтда хорижда бўлиб қолса нима қилиши керак?2024 йил январдан бошлаб барча пенсия ёшига етган фуқаролар Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали онлайн пенсияга чиқиш учун мурожаат қилишлари учун имконияти яратилган.Бунда, пенсия ёшига етган хориждаги фуқаролар ўйлаб ўтирмаган ҳолда онлайн равишда ЯИДХП орқали пенсияга чиқиш учун мурожаат қилишлари мумкин.