Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Эрим ишлаш учун чет элга кетган. Ўз номимдан ёки ишончнома орқали ариза ёзиб, турмуш ўртоғимни пенсияга чиқаришга ҳақлиманми?
2024-03-26 10:49:16 153
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига мувофиқ, бугунги кунда пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қонунчиликка мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (яъни фуқоронинг ўзи) томонидан унинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.Маълумот учун: Ёшга доир пенсия ёки нафақалар ишончнома асосида тайинланмайди.Фуқаро пенсия ёшига етган вақтда хорижда бўлиб қолса нима қилиши керак?2024 йил январдан бошлаб барча пенсия ёшига етган фуқаролар Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали онлайн пенсияга чиқиш учун мурожаат қилишлари учун имконияти яратилган.Бунда, пенсия ёшига етган хориждаги фуқаролар ўйлаб ўтирмаган ҳолда онлайн равишда ЯИДХП орқали пенсияга чиқиш учун мурожаат қилишлари мумкин.