Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қидирувдаги автомашина хатланди!
2024-05-20 17:07:32 126
Жиноят ишлари бўйча Бешариқ туман судининг 28.02.2023 йилдаги қарздор Э.Рахимовдан давлат фойдасига 3.000.000 сўм маъмурий жарима ундириш белгиланган.Бундан ташқари, қарздор Э.Рахимовдан 20 та ижро ҳужжатлари бўйича 18.1 млн сўм давлат фойдасига давлат божи, маъмурий жарима, банк фойдасига 6.6 млн сум кредит қарзи, ва ундирувчи З.Ўринова фойдасига 6.8 млн алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бюронинг Бешариқ туман бўлимига келиб тушган ва мажбурий ижрога қабул қилинган.Қарздор суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келган.Олиб борилган ижро харакатлари давомида, унга тегишли 40 B 716 CB двлат белгили, Ласетти-2 русумли автомашинаси борлиги аниқланиб, 26.02.2024 йилда қидирув эълон қилинган. Бешариқ туман ИИБ ЙХХБ билан хамкорликда ўтказилган тадбирда, қарздорга тегишли автомашина топилиб, жарима майдонига олиб кирилди.Қарздор Э.Рахимов 6.8 млн сўм алимент пулларини тўламаганлиги сабабли унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Бешариқ туман судига тақдим этилди.ЖИБ Бешариқ туман судида ўтказилган суд жараёнида қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлиги сабабли маъмурий иш Ўз.Рес,МЖтКнинг 271-моддасига асосан тугатилди.Ҳозирда автомашинани бахолаш ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Бўлим бошлиғи адлия маслаҳатчиси С.С.Қўшмоқов