Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Эълон
2024-05-27 16:17:33 141
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 25-март кунги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сонли қарори асосида, хозирги кунда бирламчи (янги) уй-жойларни “Давлат субсидияси” иштирокида сотиб олиш тизими жорий қилинган. ▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-апрель кунги 70-сонли Фармонига асосан 2024-йилда Фарғона вилоятига уй-жой сотиб олишда субсидия ажратилиш буйича 1720 та квота ажратилган ҳамда аризалар бериш муддати 2024 йил 15-май кунидан 1-ноябрь кунига қадар этиб белгиланган.
2024-йил 15-май куни 13:00 гача топширилган аризаларни кўриб чиқиш жараёнида дастур томонидан уй-жой сотиб олишда давлат субсидиясини ажратилиши бўйича лимит якунланганлигини маълум қилди. Натижада, белгиланган тартибда лимитдан фойдаланиш қайта текшириб чиқилиб, хақиқатда якунланганлиги маълум бўлди.
▫️“Низом”ни 40-бандига асосан, тизим томонидан автоматик ариза олиш тўхтатилганлигини инобатга олиб, “қўшимча лимит ажратилгунга қадар аризалар қабул қилиниши вақтинчалик тўхтатилиб турилиши мумкин”лигини маълум қиламиз.
Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати