Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни 49-моддасига кўра, пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлими

 2024-09-23 14:35:55    163

PDF yuklash
Chop etish


  ➖пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;
➖ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
➖боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;
➖даромадлар индексация қилинган тақдирда.
Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин. (https://lex.uz/docs/112314#127946)
‼️  Қуйидаги ҳолларда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисида ариза бериш талаб қилинмайди:
 қонунчиликка мувофиқ пенсияни ҳисоблаш тартиби ўзгарганда, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда;
 тайинланган пенсия миқдори камайишига олиб келган ҳолатлар юз берганда;
 оиланинг 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган аъзоларидан бири таълим ташкилотларидан берилган унинг ўқувчи ёки талаба эканлиги, ўқувчи ёки талабалар сафидан, шунингдек, академик таътилга чиқарилганлиги ҳақидаги маълумот ахборот тизими орқали олиниб боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сони ўзгарганда;
 ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
 I гуруҳ ногиронлиги белгиланганда.