Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Давлат фойдасига солиқ тўловлари ундирилмоқда !

 2024-09-27 16:01:23    88

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларининг 90 %   дан ортиқ қисми айнан солиқлар ҳисобидан шаклланиши барчамизга маълум.Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз муддатида тушиши давлат миқиёсида амалга оширилаётган барча чора-тадбирларнинг, яьни бюджет ва мақсадли жамғармаларнинг ҳаражат қисмини ўз вақтида  молиялаштиришга хизмат қилади.Бюронинг Бешариқ туман бўлими томонидан жорий йил сентябрь ойининг ўтган даврида 3.8  млрд.дан  сўмдан зиёд солиқ қарздорликлари амалда ундирилиши таъминланди.Хусусан, Бешариқ туман давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор “У” фермер хўжалигидан 2.4 млн, қарздор “С.О” фермер хужалигидан 3.4 млн сўм, қарздор “Р.Ш” фермер хўжалигидан 2.9 млн сўм  солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган ижро харакатлари натижасида солиқ қарзлари тўлиқ ундирилиши таъминланди.Ҳозирда бошқа қарздор фермер хўжаликлари ва қарздор ЯТТ лардан солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан ижро харакатлари давом эттирилмоқда.
Бўлим бошлиғи адлия маслаҳатчиси        С.С.Қўшмоқов