Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Низоли уй жойга яшаш учун киритилди !
2024-11-23 09:39:01 42
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 27.10.2024 йилги ундирувчи Д.Д.ни уч нафар фарзандлари билан Бешариқ тумани, Қўрғонча МФЙ, Холбой кўчасидаги қарздор Д.Э фойдаланишида бўлган уйга уч нафар фарзандлари билан яшаш учун мажбурий тартибда киритиш белгиланган.Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Бешариқ туман бўлимига ижро учун келиб тушган ва мажбурий ижрога қаратилган.Қарздор ва ундирувчига ижро ҳужжати мазмун моҳияти тушунтирилган ва қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни бажариш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, хамкор ташкилотлар, холислар ва мутхасислар иштирокида низоли уй жойга ундирувчи Д.Д уч нафар фарзанди билан яшаш учун мажбурий тартибда киритиб қўйилди ва ижро ҳужжатини ижроси амалда тўлиқ таъминланди.
Бўлим давлат ижрочиси3-даражали юрист Б.Исматиллаев